Линклар

logo-print
News Corporationнинг эгаси Руперт Мердокнинг Буюк Британиядаги асосий менежери Ребекка Брукс истеъфо берди.

У News International нашрига раҳбарлик қилаётган эди.

Унинг қарори ўз журналистлари фуқароларнинг телефонларига хакерлик ҳужумини содир қилгани юзасидан Британия парламентида кўрсатма беришга розилик берганидан бир кун ўтиб янграмоқда.

Бунга қадар АҚШ Федерал тергов бюроси Руперт Мердокнинг News Corporation ширкати 11 сентябр қурбонлари телефонларига оид ёзувларни ноқонуний тарзда қўлга киритишга урингани тўғрисидаги айбловлар юзасидан тергов бошлагани хабар қилинган эди.

“News of the World” журналистлари Британияда минглаб одамлар, жумладан болалари ўлдирилган оилалар ва Афғонистонда ҳалок бўлган аскарлари яқинларига қарашли телефонларни эшитишни йўлга қўйгани ҳақидаги айбловлар боис газета ўтган ҳафта ёпилган эди.
XS
SM
MD
LG