Линклар

logo-print

Қаддафий: Халқаро жамоатчилик қарори "нодонлик"


Қаддафий ўз режими курашни давом эттиришини таъкидлаб келмоқда.

Қаддафий ўз режими курашни давом эттиришини таъкидлаб келмоқда.

Муаммар Қаддафий ливиялик исёнчиларнинг Миллий Ўтиш даври кенгашини Ливия ҳукумати раҳбарияти деб тан олиниши ҳақидаги резолюцияни "нодонлик", дея баҳолади.

Бу ҳақда Қаддафий радио орқали ўз тарафдорларига қилган мурожаатида маълум қилди.

15 июл куни Ливиядаги вазият муҳокамаси учун Истанбулга йиғилган дунёнинг 30дан ортиқ давлат расмийлари Миллий Ўтиш даври кенгашини Ливия ҳукумати раҳбарияти, деб тан олиши ҳақида резолюция қабул қилган эди.

Мазкур ҳужжатда Қаддафий режими ўз легитимлигини йўқотгани ҳақида гапирилади.

Истанбулдаги учрашувда иштирок этган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ҳам Америка Ливия исёнчиларини мамлакатдаги қонуний ҳукумат, деб тан олишини билдирди.
XS
SM
MD
LG