Линклар

Венесуэла президенти Уго Чавес саратон ўсмасидан даволанишни давом эттириш учун яна Кубага кетаётганини маълум қилди.

Бу ҳақда жума куни Перу президенти Олянта Умал билан учрашувидан сўнг маълум қилган. Чавес Кубада кимётерапия усулида ҳам даволанишини айтди.

Шунингдек, Чавес ўзининг истеъфога кетиши ҳақидаги мактуб билан Миллий Ассамблеяга мурожаат қилишини ҳам эълон қилди.

Чавес июл ойи бошидаги чиқишида Кубада даволаниб, саратон ўсмаси кесиб олингани ҳақида маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG