Линклар

Мёрдокнинг икки менежери истеъфо берди


16 июл куни Руперт Мёрдок матбуот орқали кечирим сўрайди.

16 июл куни Руперт Мёрдок матбуот орқали кечирим сўрайди.

15 июл куни News Corporation ширкатининг Британия бўлими ижрочи директори Ребека Брукс ва ширкатнинг молия хизмати директори Лес Хинтон телефон сўзлашувларини ноқонуний қўлга киритиш айбловлари ортидан истеъфога кетишини маълум қилдилар.

Бугун Руперт Мёрдокнинг Британия матбуоти орқали одамларнинг шахсий ҳаётига даҳл қилгани учун кечирим сўраши кутилмоқда.

АҚШ Федерал тергов бюроси Руперт Мёрдокнинг News Corporation ширкати 11 сентябр қурбонлари телефонларига оид ёзувларни ноқонуний тарзда қўлга киритишга урингани тўғрисидаги айбловлар юзасидан тергов бошлади.

“News of the World” журналистлари Британияда минглаб одамлар, жумладан, болалари ўлдирилган оилалар ва Афғонистонда ҳалок бўлган аскарлар яқинларига қарашли телефонларни эшитишни йўлга қўйгани ҳақидаги айбловлар боис газета ўтган ҳафта ёпилган эди.

14 июл куни Британия парламенти босимларига ён берган Мёрдок ва унинг ўғли мазкур масала юзасидан суриштирув ўтказаётган парламент комиссияси олдида келаси ҳафта кўрсатма беришга розилик берди.
XS
SM
MD
LG