Линклар

БМТ 14 собиқ толибончига санкцияни бекор қилди


БМТ хавфсизлик кенгаши ўз "қора рўйхати"дан Афғонистондаги толибоннинг собиқ лидерларидан 14 нафарининг номини чиқариб ташлади.

Улардан Афғонистондан чиқишга қўйилган тақиқ олиб ташланди ва хориждаги музлатилган маблағларига рухсат берилди.

Бу шахслар Афғон ҳукуматининг илтимосига кўра, мазкур рўйхатдан чиқарилди.

Расмий Кабулга кўра, бу кишилар мамлакатнинг миллий ярашув жараёнида фаол иштирок этмоқдлар.

Айни пайтда БМТ "қора рўйхати"га афғонистонлик толибонларнинг 123 нафари киритилган. Афғон ҳукумати жами 50 нафар кишининг исмини мазкур рўйхатдан ўчиришни сўраган.
XS
SM
MD
LG