Линклар

Ярим йилда Ўзбекистонда 23 минг кичик корхона ишга тушди


2011 йилнинг биринчи ярим йиллигида 22,8дан зиёд кичик бизнес корхонаси рўйхатга олинди.

Бу ҳақда 15 июл куни Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисида маълум қилинди.

Йиғилишда айтилишича, ўтган ярим йилликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан 331,2 мингта иш ўрни ташкил этилди.

Кичик бизнес корхоналарининг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 20,4 фоизга, экспорт ва ўз маҳсулотини биржа орқали реализация қилиш ҳажмлари 1,5 баробарга кўпайди.
XS
SM
MD
LG