Линклар

Ўзбекистонда тожикистонлик темирйўлчилар ҳибсга олинди


“Қорақалпоғистон темир йўллари” текширув назорат пунктида ўзбекистонлик чегарачилар “Кулоб-Москва” йўналиши бўйича келаётган поезднинг 2- ва 13- вагонларига яширилган, 7 та целлофон пакетга ўралган тўққиз килога яқин наркотик моддани аниқлади.

12.uz сайтининг Ўзбекистон МХХсига таяниб хабар қилишича, “Тожикистон темир йўллари”га тегишли бўлган 329- рақамли поезд назоратчилари наркотик моддаларни магнит ёрдамида вагон ромлари орасига яшириб қўйганлар.

Мазкур ҳолат бўйича бир неча тожикистонлик темирйўлчилар ҳибсга олиниб, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
XS
SM
MD
LG