Линклар

Сурияда жума кунги намойишлар пайтида ҳукумат хавфсизлик кучлари томонидан камида 32 намойишчи ўлдирилди ва юзлаб одам яраланди.

Маҳаллий фаоллар маълумотига кўра, Дамашқ шаҳрининг ўзида 23 намойишчи ҳалок бўлган.

Жума кунги намойишлар сўнгги тўрт ой ичидаги энг катта норозилик тадбири бўлгани айтилмоқда.

Вашингтон расмийларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчилари Сурия раҳбариятига янги санкциялар қўллаш йўлларини муҳокама қилмоқда.

Хабарларга кўра, март ойида президент Башар ал-Ассад режимига қарши намойишлар бошланганидан буён Сурияда 1400 га яқин норози ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG