Линклар

Ўзбекистонлик автоҳаваскор МДҲни кезадиган бўлди


Ҳасанбой Бурхонов МДҲни "Матиз"да айланади.

Ҳасанбой Бурхонов МДҲни "Матиз"да айланади.

Феврал ойидан буён дунёни Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомашинада кезишни режалаган автоҳаваскор орзуси ушаладиган бўлди.

Ҳасанбой Бурҳонов дунёни эмас, мустақил давлатлар ҳамдўстлигини кезадиган бўлди.

Асли наманганлик Ҳасанбой Бурҳоновнинг май ойида режалаган автомарафони 17 августда бошланадиган бўлди.

- Бир оз маршрут ўзгарди. Сабаби тайёргарлик борасида йиғиладиган маблағларни биз жалб қила олмадик. 17 август куни старт бўлади. Тошкент-Бишкек-Остона-Москва-Минск-Киев-Кишинёв ва яна Тошкент. Мақсад ўша-ўша – ногиронлар муаммосига жамоатчилик диққатини жалб қилиш. Нафақат Ўзбекистон жамиятини, жаҳон инсониятини шу муаммоларга жалб қилиш. Автомарафон Ўзбекистоннинг 20 йиллигига ҳам бағишланади, - дейди ўзбекистонлик автоҳаваскор Ҳасанбой Бурҳонов.

Унинг дунё бўйлаб автосаёҳати кечикканига Ўзбекистондаги автомобил ишлаб чиқарувчи “GM Uzbekistan” автоконцернининг мазкур автосаёҳат учун машина ажрата олмагани сабаб бўлган эди

Жаҳонни “Тенг имкониятлар учун” шиори билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Captivaда айланиб чиқишни мўлжаллаган Ҳасанбой ака эндиликда бу орзусини автоконцерннинг бошқа автомобил турида амалга оширадиган бўлди:

- Бир дўстимнинг “Дэу Матиз” автомашинаси бўладиган бўлди. Хозир тайёргарлик ишларини олиб бораяпмиз,- дейди ёшлигидан ногирон бўлган Ҳасанбой ака.

Автоҳаваскор автомарафонга уч ярим минг долларни Германиядаги ташкилотлардан бири ўтказганини, қолган қисмини эса Ўзбекистондаги айрим ташкилотлар ёрдамида йиға олганини айтди.

-Беш минг доллар йиғилди. Яна бир киши 3 минг доллар ёрдам беришини айтган. Ёрдам бермаса, шу маблағни бошқа бир дўстим қарзга беради. Шундай қилиб, бу лойиҳани 8 минг доллар билан амалга оширамиз, дейди ўзбекистонлик автомобил ишқибози.

Бир ярим ойга мўлжалланган мазкур автомарафонда суҳбатдошимиз якка ўзи сафар қилади.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик автоҳаваскор Ҳасанбой Бурҳонов май ойида дунё бўйлаб автосаёҳатга чиқмоқчи эди. Бироқ унинг автомарафонига керакли бўлган автомашинани олишда, ҳамда маблағ тўплашда қийинчилик туғилгани боис шу йилнинг ёз ойларига қолдирилган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG