Линклар

logo-print
Хитой раҳбарияти мамлакатнинг ички ишларига аралашганлик, дея баҳолаб АҚШ президенти Барак Обаманинг Далай Лама билан учрашувини қораламоқда.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Мао Цаохи эълон қилган баёнотда АҚШ президентининг шанба куни Вашингтонда Тибет раҳнамоси Далай Ламани қабул қилгани "жиддий равишда Хитойнинг ички ишларига аралашгани" ва "бу икки томонлама алоқаларга жиддий зарар етказгани" айтилган.

Пекин Далай Ламани сепаратчиликда айблаб келади.

Дала Лама эса Тибет учун мустақиллик эмас, балки ваколатлари кенгайтирилган мухторият сўраётганини такрорлайди.

Ёпиқ эшиклар ортида шанба куни Оқ Уйда ўтган учрашувда Обама Тибет етакчисининг Хитой ҳукумати билан мулоқотларни тиклаш ҳаракатларини қувватлашини билдиргани, Тибет халқи ҳуқуқларига риоя этилиши шартлигини таъкидлагани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG