Линклар

НАТО самолётлари Ливия пойтахти Триполига ҳаводан бир неча ҳужум уюштирди.

Хабарларга кўра, ҳужум оқибатида портлашлар овози шаҳарнинг шарқий қисмида ҳам эшитилган ва шунингдек, ёнғин содир бўлган.

Қайси объектларга ҳужум қилингани ва бунда қурбонлар бўлгани ёки бўлмаганига оид хабар берилгани йўқ.

Ливия шарқида эса исёнчилар Қаддафий қўшинлари назоратида турган Брега шаҳри порти томони юришни давом эттирмоқда. Бу шаҳарда йирик нефт омборлари бор.

Аммо сўнгги хабарларга кўра, ўтган кеча-кундузда исёнчиларга катта талофот етган.

Қаддафийнинг ўзи шанба куни тарафдорлари олдида қилган чиқишида исёнчилар ва НАТО амалиётларига қарши курашни давом эттириши, ҳеч қачон таслим бўлмаслиги ҳақида гапирди.
XS
SM
MD
LG