Линклар

logo-print
Миср Бош вазири Эссам Шараф Ташқи ишлар вазири Мухаммад Ал-Арабийнинг истеъфосини қабул қилди.

Бу ҳақда шанба куни Миср давлат телевидениеси орқали хабар берилди.

Шу кунларда Шараф мамлакат вазирлар маҳкамасини қайта тузиш бўйича мисрлик сиёсатчилар билан маслаҳатлашувлар олиб бормоқда.

Бош вазир ўтган ҳафта мамлакатда яна кўтарилган норозилик намойишлари боис шундай йўл тутмоқда. Миср марказига йиғилган намойишчилар ҳукуматдан ваъда қилинган ислоҳотларни тезлаштириш ҳамда феврал ойида мамлакатни тарк этган собиқ президент Ҳусни Муборак устидан суд ўтказилишини талаб қилди.

Бош вазир Эссам Шараф якшанба куни янги маҳкама таркибини эълон қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG