Линклар

Буюк Британияда мухолифатдаги Ишчилар партияси етакчиси Эд Миллибанд медиа-магнат Руперт Мердок номига янги кескин баёнот билан чиқди.

Мердок сўнгги ҳафталар ичида унинг қўл остидаги нашрлар журналистлари аҳоли телефонларини ноқонуний эшитиш ва овозли хабарларни ўғирлашда айблангани боис катта можаро ичида қолди.

Миллибанднинг сўзларига кўра, битта шахснинг мамлакатдаги газета бозори 20 фоиздан ортиғини ўз назоратига олиши қанчалик тўғри эканини текшириш лозим.

Можарога сабаб бўлган News of the World газетаси ёпилганидан сўнг ҳам Мердок Буюк Британиядаги етакчи The Times газетаси ва йирик The Sun таблоиди эгаси бўлиб қолмоқда.

Шунингдек, мухолифат Бош вазир Дэвид Камеронни йирик медиа-магнат билан яқин алоқалари учун танқид қилмоқда.

Шанба куни Мердок Британиядаги етакчи газеталарида News of the World журналистларининг қилмиши учун кечирим сўзларини чоп эттирди.
XS
SM
MD
LG