Линклар

logo-print
Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги Марказий Савдо мажмуасида ҳуқуқ-тартибот органлари рейд ўтказди ва тилла тақинчоқлар билан савдо қиладиган тадбиркорларни ҳибсга олди.

Шунингдек, мажмуанинг раҳбари ҳам ҳибсга олингани айтилмоқда.

Бу ҳақда Озодликнинг Урганчдаги манбалари берган хабарга кўра, 16 июл куни ўтказилган рейд чоғида айрим тадбиркорларга тиббий ёрдам ҳам чақирилган ва икки киши шифохонага ётқизилган.

Воқега гувоҳ бўлган урганчликлардан биринг сўзига кўра, рейдни ўтказган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари юзига ниқоб тақиб олган.

- Формалалик, маскаликлар тушдан аввал бинони ўраб олди. Кимлигини айтишмади. Кириб, дўкондаги олтинларни текширишган дейишаяпти, - дейди Озодлик манбаларидан бири.

Урганч шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходими воқеани тасдиқлади, аммо маълумот беришдан бош тортди.

Норасмий манбаларга кўра, тилла буюмлар, кийим-кечак ва бошқа хўжалик моллари сотиладиган дўкондан, асосан, тилла буюмлар олиб кетилган ва олинган моллар ҳали эгаларига қайтарилмаган.
XS
SM
MD
LG