Линклар

Темур Ҳакимовга харидор кўпаймоқда


Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси.

Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси.


Мексикада бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида чорак финалга чиққан Ўзбекистон миллий жамоаси ўйинчиларига қизиқиш ортмоқда.

Ўзбекистон Футбол федерациясидаги манбанинг Россия ахборот агентликларига билдиришича¸ 17 ëшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон беллашувидан сўнг Темур Ҳакимовга Германиянинг “Штутгарт” ва Россиянинг “Зенит” клублари қизиқиш кўрсатган. Бу клуб намояндалари Мексикадаги ўйинлар давомида Ҳакимов ўйинини алоҳида қизиқиш билан кузатишган ва унинг ўйинлари ëзилган видеолавҳаларни ўзлари билан олиб кетган.

Мексикадаги ўйинларда учта гол урган Темур Ҳакимов ҳозирда “Пахтакор” клубининг ўсмирлар қанотида ҳужумчилик қилмоқда.

“Менга ҳозирча Германия ва Россия клубларидан расмий таклиф тушганича йўқ. Англиянинг “Арсенал” клубининг ҳам менга қизиқиши борлигидан ўзим ҳам оммавий ахборот воситалари орқали хабар топдим”¸ деган Темур Ҳакимов Uff.uz интернет нашрига жумладан.

Ҳозирда ўзбекистонлик бир неча футболчи хориж футбол клубларида тўп сурмоқда.

Хусусан¸ Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Шавкат Муллажонов Қатарнинг “Ал-Аҳли” клубида¸ Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Сервер Жепаров эса Жанубий Кореянинг “Сеул” жамоаси таркибида ўйнамоқда.
XS
SM
MD
LG