Линклар

logo-print

Малайзия какаоси Ўзбекистон бозорига кирмоқчи


Ўзбекистон бозорини асосан МДҲ давлатларида ишлаб чиқарилаëтган шоколад маҳсулотлари эгаллаган.

Ўзбекистон бозорини асосан МДҲ давлатларида ишлаб чиқарилаëтган шоколад маҳсулотлари эгаллаган.

“Ўзбекистон ва Қозоғистон Малайзия какао маҳсулотлари учун ҳозиргача очилмаган қўриқ бўлиб қолмоқда.”

Шундай баëнот берган Малайзия Какао кенгаши бош директори Датук Азҳар¸ ўз кенгаши олдида турган асосий вазифалардан бири айнан ана шу икки давлатни ўз истеъмол бозори сафига қўшиш эканини билдирди.

Шанба куни Қозоғистон¸ Ўзбекистон ва Саудий Арабистони бўйлаб сафар бошлаган 12 кишилик расмий делегация таркибида бўлган Азҳарга кўра¸ ўзбекистонлик истеъмолчилар ҳозирга қадар Малайзиянинг какао маҳсулотлари бозоридаги етакчи ишлаб чиқарувчи мақомидан бехабарлар.

Какао қадоқлаш бўйича Осиë-Тинч океан ҳавзасида энг йирик ҳисобланган Малайзия¸ бу соҳада жаҳонда бешинчи йирик ишлаб чиқарувчи ҳисобланади.

Ҳозирга қадар Малайзия Ўзбекистонга кам миқдорда какао кукуни ва шоколад маҳсулотлари сотган ва сафар давомида Куала Лумпур делегацияси Тошкент расмийлари билан ўзаро савдо алоқаларини кенгайтириш мақсадида Малайзия какаосини божхона тарифларисиз импорт қилиш масаласини муҳокама қилмоқчи.

“Агар Малайзия какао маҳсулотлари учун шундай енгиллик берилмаса¸ улар импорт тарифлари ниҳоятда баланд бўлган Ўзбекистон бозорига кира олмайди”¸ деган Бернама ахборот агентлигига Малайзия Какао кенгаши бош директори.
XS
SM
MD
LG