Линклар

Кобулда Карзайнинг маслаҳатчиси ўлдирилди


Президент Карзайга яқин шахслар ўлими учун Толибон маъсулиятни зиммасига олди.

Президент Карзайга яқин шахслар ўлими учун Толибон маъсулиятни зиммасига олди.


Афғонистон президенти Ҳамид Карзайнинг яқин маслаҳатчиларидан бири¸ жанубий Ўрузғон вилояти собиқ ҳокими Жон Муҳаммад Хон якшанба куни Кобулда суиқасд қурбони бўлди.

Афғонистон Ички ишлар ва Мудофаа вазирлиги расмийларига кўра¸ Муҳаммад Хон ўз уйига уюштирилган ҳужум пайтида ўлдирилган. Ҳужум оқибатида¸ унинг ëнида бўлган ўрузғонлик парламент депутати Муҳаммад Ҳошим Ватанвал ҳам ўлдирилган.

Ҳужум учун Толибон ҳаракати маъсулиятни ўз бўйнига олди.

Бундан саноқли кунлар аввал Қандаҳорда президент Карзайнинг ўгай укаси Аҳмад Вали Карзай ҳам ўз тан қўриқчиси томонидан отиб ўлдирилган ва бу суиқасд учун ҳам толиблар маъсулиятни ўз зиммасига олган эди.

Айни пайтда¸ 18 июл тонгда Бамиëн вилоятидаги НАТО кучлари вилоятдаги хавфсизлик учун назоратни Афғонистон хавфсизлик кучларига топширдилар. Бугун бошланган бу ўтиш даврининг 2014 йил охирига бориб тўлиқ тугалланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG