Линклар

logo-print
Британиядаги “News of the World” нашри мухбирларининг хусусий телефон суҳбатларини эшитиши ва муҳим шахслар телефонидаги овозли хабарлар тизимига мунтазам хуруж қилиб келгани хабари ортидан бошланган жанжал катталашиб бормоқда.

Нашр собиқ бош муҳаррири¸ Руперт Мердокнинг яқин маслаҳатчиларидан бири ва News International ширкатининг бош менеджери Ребекка Брукс ҳисбга олинганидан саноқли соатлар ўтиб¸ Scotland Yard номи билан машҳур Лондон полицияси раҳбари ҳам ўз лавозимига истеъфо берди.

Ўтган ҳафта ëпилган “News of the World” газетаси мухбирларининг машҳур шахслар¸ сиëсатчилар¸ рақиб журналистлар¸ Афғонистонда ўлган Британия аскарлари ва ўлдирилган ўсмир қиз қўл телефонларига қандай қилиб хуруж қилганини текшираëтган тергов ҳозирда Лондон полициясининг бу жиноятларга алоқасини ҳам махсус тафтиш қилмоқда.

Британия жамоатчилигини жунбушга солган бу жиноятларда¸ айрим тахминларга кўра¸ Мердок нашри мухбирларидан пора олган полициячиларнинг ҳам қўли бор.

Аммо истеъфога чиққан Лондон полицияси раҳбари Пол Степенсон¸ телефон хуружларидан хабари бўлмагани ва ўзининг бу воқеаларга алоқаси йўқлигини таъкидлади.

Skotland Yard раҳбари “News of the World” нашрининг собиқ менеджерларидан бири Нил Валлисни ўз маслаҳатчиси сифатида ишга олгани учун кескин танқидга учрамоқда.
XS
SM
MD
LG