Линклар

Бугун Россияда бир ҳафта илгари Волга дарëсида чўкиб кетган “Булгария” кемасининг сувдан кўтарилиши кутилмоқда.

Бортида 200 дан ортиқ одам бўлган кема Татаристон сувларида чўккани оқибатида 120 дан ошиқ одам нобуд бўлди. Ҳафта давомида ғаввослар 114 одам жасадини топишга муваффақ бўлди¸ аммо ҳозирга қадар 15 йўловчи тақдири номаълумлигича қолмоқда.

“Булгария”ни сувда кўтариш амалиëтида ўнлаб ғаввослар ва иккита улкан сузувчи краннинг иштирок этиши айтилмоқда.

Россия Бош вазири Путин кема ҳалокатига унинг белгиланганидан кўра кўпроқ йўловчи олгани ва хавфсизлик чораларининг ниҳоятда қўпол равишда бузилгани сабаб бўлганини билдирди.
XS
SM
MD
LG