Линклар

Ашхобод Россия генерали баëнотига раддия берди


Россия генералига кўра¸ Туркманистон орқали Европага келаëтган наркотиклар оқими кучайган.

Россия генералига кўра¸ Туркманистон орқали Европага келаëтган наркотиклар оқими кучайган.

Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия¸ Қозоғистон¸Тожикистон¸ Ўзбекистон ва Туркманистон чегарачиларининг “Афганский излом – 2011” деб номланган наркотиклар контрабандасига қарши кенг кўламли махсус операцияда иштирок қилиши ҳақидаги хабарни инкор қилди.

Бу ҳақда МДҲ чегара қўшинлари қўмондонлари кенгашининг Мувофиқлаштирувчи хизмати раиси¸ генерал-полковник Александр Манилов Россия ахборот воситаларига маълумот берган эди.

“Туркманистон томонига бундай махсус операцияда қатнашишга доир ҳеч қандай таклиф бўлмади”¸ дейилади Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги раддиясида.

Айни пайтда¸ туркман дипломатик идораси генерал Маниловнинг Туркманистон орқали ўтувчи афғон наркотиклари оқими кучайгани ҳақидаги баëнотини ҳам инкор қилган.

Расмий Ашхободга кўра¸ БМТ қошидаги Наркотикларга қарши кураш бошқармаси ҳисоботлари бунинг аксини кўрсатади.
XS
SM
MD
LG