Линклар

Нега аëл тадбиркорлар кам?


Хусусий бизнес соҳасида имконнинг йўқлиги¸ аëлларни оғир қўл меҳнати билан шуғулланишга мажбур қилмоқда¸ дейди Жаҳон банки мутахассислари.

Хусусий бизнес соҳасида имконнинг йўқлиги¸ аëлларни оғир қўл меҳнати билан шуғулланишга мажбур қилмоқда¸ дейди Жаҳон банки мутахассислари.

Сабаб¸ ишбилармонлик учун муҳим соҳаларнинг эркаклар ҳукмронлигида қолаëтганидир¸ дейди халқаро жамиятшунослар.


Дунëда давлатларни бою бадавлат¸ улар фуқароларини бахтиëр қилишнинг мўъжизавий формуласи ҳозирча йўқ.

Бундай бойлик ва бахтиëрликка етишишнинг қийин¸ аммо тайин йўлларидан бирининг хусусий тадбиркорлик экани¸ яъни инсонларнинг ўзи истаган соҳада¸ ўзи истаган иш билан шуғулланишига имкон бериш эканини тасдиқловчи амалий далиллар ортгандан ортиб бормоқда.

Яқинда Лондон ташқарисида тўпланган халқаро майдонда танилган жамиятшунослар¸ айнан шу боис¸ у ëки бу давлатнинг иқтисодий-ижтимоий ривожини белгилашда хусусий тадбиркорлик ва хусусий тадбиркорлар аҳволига диққат қилишнинг нақадар муҳимлиги борасида якдил фикрга келдилар.

Бу тадбирни уюштирган маркази Лондонда жойлашган Legatum институти йиллардан бери дунëдаги 110 давлатдаги ҳаëтни ҳам унинг иқтисодий кўрсаткичлари¸ ҳам фуқароларнинг фаровонлик даражасига асосланган ҳолда баҳолаб келади.

Тўрт йилдан бери мунтазам ўтказиб келинаëтган Легатум Фаровонлик индекси муаллифлари¸ у ëки бу мамлакатдаги фаровонлик даражасини белгиловчи асосий омил у ердаги аҳолининг тадбиркорлик қилишига берилган имконлар эканини таъкидлаб келадилар.

Тадқиқот муаллифлари хулосасига кўра¸ айнан хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши иқтисод устидан давлат монополиясига барҳам бериш¸ коррупцияни жиловлаш ва фуқароларга ўз фаровонлигини ўзи ошириш имконини беради.

Аммо айни пайтда йиллардан бери ҳисобот муаллифлари¸ дунëнинг ҳам ривожланган¸ ҳам ривожланаëтган давлатларида аëлларнинг хусусий тадбиркорликка эркакларга нисбатан кам жалб этилгани фаровонлик йўлидаги асосий тўсиқ эканини таъкидлаб келадилар.

Лондон анжуманида маъруза қилган Жаҳон банки тадқиқотчиси Леора Клаппер¸ айни пайтда бу жараëннинг иқтисоди ривожланган давлатлардаги сабаби ривожланаëтган давлатлардагидан анча фарқланишини айтади.

- Тадбиркорлик тараққий қилган дунëни ривожлантирган мотор эканини биламиз. Шундай бўлса-да¸ саноати ривожланган давлатларда ҳам хотин-қизларнинг тадбиркорликка камроқ тортилгани бор гап. Улар бой давлатларда ҳам эркакларга нисбатан камроқ хусусий ширкатлар эгасидирлар¸ аëлларнинг йирик иш берувчи компанияларга эгалик қилиши ҳам кам учрайдиган ҳодиса. Кўпроқ аëллар хизмат секторига тортилган¸ дейди Жаҳон банки мутахассиси.

Иқтисоди энди-энди ривожланаëтган давлатларда эса¸ Клаппернинг таъкидича¸ хотин-қизлар иқтисодий жиҳатда кам даромадли соҳаларга бош уришга мажбурдирлар.

Бунинг бош сабабларидан бири ўлароқ жамиятшунослар¸ хусусий тадбиркорлик билан шуғулланаман деган аëлларнинг асосан эркаклар ҳукмронлик қиладиган бизнес соҳаси¸ айниқса банк тизимида учрайдиган очиқ ноҳақликка нишон эканини айтадилар.

Ривожланаëтган давлатларда банкларнинг ўз бизнесини очаман деган аëлга кредит ажратиши¸ ëхуд ипотека очиши кам учрайдиган ҳодиса; худди шундай ширкатларнинг расман аëл номига очиш ҳам кўпдан-кўп очиқ ва гизли тўсиқларга дучор бўлишга маҳкумдир¸ деган фикрда жамиятшунослар.

Легатум институти ўтказиб келаëтган ҳисоботларда келтирилган факт ва рақамларни тадқиқ қилган мутахассислар¸ иқтисоди ривожланаëтган давлатларга қатъий тавсия бердилар: хусусий тадбиркорлик фаровонликка элтувчи энг кучли қурол экан¸ бу қуролни эркак ë аëллигидан қатъий назар¸ барча фуқароларингизга беринг! Улар ўз имконларини ишга солиб ҳам ўз¸ ҳам жамият равнақи учун ҳисса қўшадилар¸ деган мазмунда бу тавсия.

Легатум институти ҳозирлаган сўнгги Фаровонлик индексида дунë аҳолисининг қарийб 90 фоизи яшаëтган 110 давлат киритилган рўйхатда Ўзбекистон 76 поғонага қўйилди.

Ҳисобот муаллифлари фикрича¸ Ўзбекистондаги фаровонлик йўлидаги асосоий тўсиқлардан бири¸ ҳукуматнинг хусусий тадбиркорликка эркинлик бермаëтганидир.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG