Линклар

Мисрда вазирлар қасамёд қилади


Бугун Мисрда янги вазирлар маҳкамаси қасамёдга келтирилади.

Янги вазирлар қасамёдини Ҳусни Муборак истеъфосидан кейин Қуролли кучлар Олий кенгаши раҳбарлигига келган фельдмаршал Муҳаммад Ҳусайн Тантавий қабул қилади.

Янги ҳукумат таркибида камида 15 вазир, жумладан, ташқи ишлар, молия, савдо ва саноат вазирлари алмаштирилиши кутилмоқда.

Айни пайтда Миср ички ишлари вазири Мансур ал-Иссавий ўз лавозимини сақлаб қолиши айтилаяпти.

Қуролли кучлар Олий кенгаши сентябр ойида Мисрда парламент сайловларини ўтказиши лозим. Кейинчалик мамлакатда президентлик сайлови ўтказилади.
XS
SM
MD
LG