Линклар

Ребекка Брукс гаров эвазига озод қилинди


Ребекка Брукс Руперт Мердокнинг яқин маслаҳатчиларидан бири бўлган.

Ребекка Брукс Руперт Мердокнинг яқин маслаҳатчиларидан бири бўлган.

Медиа-магнат Руперт Мердокка қарашли Британиядаги News of the World газетасининг ҳибсга олинган етакчи муҳаррири Ребекка Брукс гаров эвазига ҳибсдан озод қилинди.

43 ёшли Брукс бугун ярим тунда, 12 соатлик сўроқдан сўнг қўйиб юборилди.

Ребекка Брукс ноқонуний равишда телефон сўзлашувларини эшитиб келганликда айбланиб, 17 июл куни эрталаб ҳибсга олинган эди.

Британия жамоатчилигини жунбушга солган бу жиноятларда¸ айрим тахминларга кўра¸ Мердок нашри мухбирларидан пора олган полициячиларнинг ҳам қўли бор.

Ушбу можаролар боис истеъфога чиққан Лондон полицияси раҳбари Пол Степенсон телефон хуружларидан хабари бўлмагани ва ўзининг бу воқеаларга алоқаси йўқлигини таъкидлади.

Шу пайтгача Британия полицияси Руперт Мердокка тегишли News Corporation ширкатига қарашли бўлган News of the World нашрига қарши қўзғатилган жиноий ишга алоқадорликда гумон қилиниб, 9 киши ҳибсга олинганини маълум қилган.

News Corporation ширкати мухбирлари бедарак йўқолган болалар, 2005 йил 7 июли ва 2001 йил 11 сентябридаги террор хуружлари қурбонларининг яқинлари ҳамда Афғонистон ва Ироқда ҳалок бўлган аскарлар оила аъзолари телефонларини - жами тахминан 4000 минг одамнинг сўзлашувларини ноқонуний равишда эшитиб келганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG