Линклар

Истеъмолчиларга қарийб ярим миллиард сўм қайтарилди


Жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига аҳолидан тушган шикоятлар бўйича жами 465.1 миллион сўм истеъмолчиларга қайтарилди.

Uzdaily.uz сайти маълумотига кўра, шикоятлар, асосан, коммунал хизмат кўрсатиш тизими (49%), савдо ва умумий овқатланиш (29,4 %), транспорт ва алоқа тизими (10,4 %) бўйича тушган.

Айни пайтда аҳолидан тушган шикоятлар сони ўтган йилга нисбатан анча ошган бўлиб, ўтган ярим йилликда 3327 та ариза расмийлаштирилгани қайд этилмоқда.
XS
SM
MD
LG