Линклар

logo-print

Ўзбекистон вокзалларида тартиб кучаяди

  • Абдулла Искандар

Тошкент вокзали олдида мошиналар учун тўхташ ҳозирча тақиқланмаган

Тошкент вокзали олдида мошиналар учун тўхташ ҳозирча тақиқланмаган

Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси вокзал ва перронларда фуқароларни махсус кўрикдан ўтказиш тартиби ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда.

Ўзбекистон парламенти матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, бу қонун террор хуружларини бартараф қилишга қаратилган. Иккинчи ўқишда асос учун қабул қилинган бу қонун лойиҳаси турли таклиф ва истакларни инобатга олган ҳолда учинчи ўқишда қабул қилиниши кутилмоқда.
Исми айтилмаслик шарти билан сўзлаган Фарғона водийсидаги энг катта темир йўл вокзалларидан бирининг раҳбарига кўра, Ўзбекистон темир йўл вокзалларида хавфсизлик чораларини кучайтириш талаблари 2011 йил январида Россиянинг Домодедово аэропортидаги воқеалардан кейин ўртага чиққан.

- Шундан кейин бизда қаттиқ чора кўрилаяпти. Республика бўйича ҳамма вокзалларда видеонаблюдение, ограждение, металлодетекторлар ва видеокамералар қўйиш нима қилинди. Ҳозир Тошкент, Самарқанд, Бухороларда қўйилди. Ограждение бўлди. Йўлларни ҳам шунақа қилишаяпти ҳар хил одамлар киравермайдиган қилиб, - дейди Фарғона водийсидаги энг катта темир йўл вокзалларидан бирининг раҳбари.

Суҳбатдошга кўра, қабул қилинажак қонун ҳозирги мавжуд аҳволни машрулаштиради, холос. Чунки вокзалларда хавфсизлик максимум даражада таъминланган.

- Бу одамларнинг тинчлигига, соғ-саломат манзилига етиб олишига қилинаëтган иш-да. Янги йил бошида ўзимизнинг Кабминда ҳам гап бўлган. Компаниянинг қошида ҳам катта мажлис бўлиб, ҳамма вокзалларни ограждение қилиш, бегона одамларни умуман киргизмаслик, видеонаблюдение қўйиш, детекторларни қўйиш айтилган эди. Ҳозир катта-катта вокзалларда бу нарса кетаяпти. Бизга детекторни олиб келиб беришди. Ограждение билан ўраб қўйилган. Мана шу нарсалар қилинса, етарли бўлса керак.

Озодлик: Ортиқча текшир-текшир йўловчилар эътирозига сабаб бўлмаяптими?

- Йўқ. Ўзлари ҳам тушунишиб, “мана, очиб кўраверинглар, қаршилигимиз йўқ” дейишаяпти. Ҳозир тўғри тушунади-ку ҳамма бу нарсани. Хавфсизлик асосий. Ҳар битта чиқаëтган пассажирга эътибор, шубҳали шахс бўлса, бир қатор кўриб, “Сумкангизни очинг, кўриб қўяйлик” дейилаяпти. Милициялар кеча-кундуз туришибди қараб. Дежурство бор, - дейди Фарғона водийсидаги энг катта темир йўл вокзалларидан бирининг раҳбари.

"Қонун қабул қилингани билан Ўзбекистон темир йўллари тизимидаги коррупцияга барҳам берилмас экан, бирор самара бўлиши қийин", деди Озодлик билан суҳбатлашган проводник Облоқул ака Раҳимов.

- Тошкент-Новосибирск йўналишида ишлайман. “Юкингни текшираман” деб ўзимизнинг халқимизни эзиб, қийнаб, пул сўраб, пулини олиб қўяяпти. Ҳаммалари худди бадбашарадай бўлиб кийиниб олган, у военний десангиз, военнийлар ҳам културний бўлиши керак-ку. Шундай келишадида, прямо бизларга: “Вагонни текширамиз, осмотр қиламиз” дейишади. У положено, текшириши мумкин. Улар бориб, осмотр қилишнинг ўрнига одамлардан пул олишмоқда, - дейди Облоқул ака Раҳимов.

Бу ҳолатни тошкентлик проводник Қодиржон Аҳмедов ҳам тасдиқлар экан, ўзбек темир йўлларидаги ҳар бир шпалнинг ораси коррупция ва жиноят билан тўла эканлигини урғулайди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG