Линклар

Ўзбекистонда бола савдогарлари қамалди


Ўзбекистон махсус хизмати ходимлари уч ёшли болани Афғонистонга 2,5 минг АҚШ долларига пулламоқчи бўлган гуруҳни қўлга олди.

Бу ҳақда хабар қилган “Ёшлар” телеканали маълумотига кўра, гуруҳ раҳбари аввал судланган Индира Юнусова, боланинг онаси эса Малайзияда фоҳишалик қилган Орзугул Акрамова исмли аёл бўлган.

Тергов жараёнида аниқланишича, Индира Юнусова раҳбарлигидаги гуруҳ Бирлашган Араб Амирликларига Ўзбекистондан фоҳиша қизларни жўнатиш билан шуғулланиб келган.

Суд ҳукмига кўра, Индира Юнусова, боланинг онаси Орзигул Акрамова ва гуруҳнинг яна икки аъзоси 8 ва 9 йилданга озодликдан маҳрум қилинган.
XS
SM
MD
LG