Линклар

Қаршидаги “Ҳамкорбанк”да вазият ўзгармади


“Ҳамкорбанк”нинг Қарши шаҳар филиали олдидаги турнақатор навбат ҳали ҳам давом этмоқда.

Нисбатан арзонроқ бўлган “Золотая корона” ва “MoneyGram” орқали юборилган пул жўнатмаларини тарқатадиган “Ҳамкорбанк”дан пулларини олиш учун одамлар 2-3 кун кутишга мажбур бўлмоқдалар.

“Ҳамкорбанк”даги айни вазият ҳақида Озодлик 14 июл куни хабар қилган эди.

“Бирдамлик” ҳаракатининг Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари Башорат Хидирова орадан тўрт кун ўтиб ҳам вазият ўзгармаганини айтади.

- Мана, одамлар эрталабдан ўтиришибди. Охири 155-номер билан навбат олган. Бу наверно учинчими, тўртинчими спискаси. Аëллар, эркаклар ҳаммаси ўтиришибди. Мана бир соат қолди, банк ëпилади. Тўртгача пул беришади. Улар улгура олмайди, ҳаммасига пул бера олмайди. Эртага қолдиради яна спискани,- деди Башорат Хидирова.

“Ҳамкорбанк”нинг Қарши шаҳар бўлими пулларни ўз вақтида берилмаётгани ҳақидаги иддаоларни инкор қилди.
XS
SM
MD
LG