Линклар

Светлана Ортиқова: "Олий мажлис аъзолари Бош вазир ҳисоботларига танқидий ёндошишга ҳамда уни сўроққа тутишга тайёр"


Светлана Ортиқова Сенатнинг нуфузли қўмитасига раислик қилади

Светлана Ортиқова Сенатнинг нуфузли қўмитасига раислик қилади


15 июл куни Ўзбекистон тарихида илк бор Олий Мажлис аъзолари қаторида бош вазир Шавкат Мирзиёв ҳисоботини тинглаган сенатор Светлана Ортиқова Озодлик радиосига шундай баёнот берди.

2010 йил 12 ноябр куни президент Ислом Каримов эълон қилган концепция асосида 2011 йилда Ўзбекистон конституциясига ўзгартиришлар киритилиб, унда Бош вазирнинг парламент олдида ҳисобот бериши муҳрлаб қўйилди.

Светлана Ортиқова Бош вазир ҳисоботи тингланган илк мажлисда депутатлар Мирзиёев билан “буюртма” асосида эмас, балки ўз ташаббусларига кўра мунозарага киришганини айтди.

Олий Мажлис сенатининг қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси, сенатор Светлана Ортиқова Озодлик билан Ўзбекистон парламентининг сўнгги ялпи мажлиси борасида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.



Светлана Ортиқова: Ҳақиқатан ҳам 2011 йил 15 июл куни Ўзбекистон учун, Ўзбекистон давлатчилиги учун, Ўзбекистон парламентаризми учун, умуман, Ўзбекистоннинг жамият ва давлати учун жуда катта муҳим тарихий воқеа бўлди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисида демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиëтни либераллаштириш борасида, ҳукумат томонидан амалга оширилаëтган чора-тадбирлар дастури, шунингдек “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” давлат дастури ижросининг бориши тўғрисидаги масала кўриб чиқилган. Мен ҳозир сизга кун тартибини сўзма сўз ўқиб бердим.

Мана шу масала юзасидан Ўзбекистон республикаси Бош вазири Мирзиëев ҳисобот билан сўзга чиққан. Бош вазири ҳисоботи, умуман, Ўзбекистоннинг давлатчилигини ривожлантириш доирасида биринчи ҳисобот, депутат ва сенаторлар эшитди. Шу ҳисобот ўзини ўзи танқидий нуқтаи назардан нима ишлар қилинган мана шу дастурларни бажариш асносида, ҳозир ҳукумат нима қилаяпти ва кейинчалик ҳукумат томонидан нима ишлар қилиш керак, деган саволларга Мирзиëев ҳисоботида жавоб топилишига ҳаракат қилинган. Албатта, музокарага чиққан сенатор ва депутатлар ўзининг мунсоабатини билдирган. Қонунчилик масаласида, иқтисодни ривожлантириш масаласида, давлат дастурларини бажариш масаласида, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга бўлган муносабат ва, албатта, сенатор ва депутатлар ўзининг назорат таҳлил фаолиятидан келиб чиқиб, чунки мана ҳар бир депутат, ҳар бир сенатор ўзининг фаолиятида у ëки бу қонуннинг ижросини ўрганади.

Мана сиëсий партиялар, депутатлар, фракциялар ўзининг электоратининг манфаатини ҳисобга олиб савол берган бўлса, сенаторлар албатта минтақа манфаатини ҳисобга олиб ва умуман давлат манфаатини ҳисобга олиб, минтақа ва умумдавлат манфаати ўртасидаги баланс рўëбга чиқариш борасида саволлар берган ва шу саволларга батафсил, очиқ, шаффоф жавоблар олинган.

Озодлик: Илгари бундай ҳисоботлар монолог тарзида кетиларди. Ҳозир сиз айтаяпсизки, ўртада баҳс шаклида ...

Светлана Ортиқова: Албатта. Ҳеч қанақа монолог бўлгани йўқ. Бу ерда икки томонлама очиқ, шаффоф, танқидий нуқтаи назардан мулоқот олиб борилган.

Озодлик: Депутатлар шунга журъат қилишдими? Мен эшитишимча, депутатлардан биттаси Шавкат Мирзиëевнинг ҳисоботидаги рақамлардан бир-иккитасини шубҳа остига олган. Шунга депутатларнинг ўзлари журъат қилаяптими ëки кимдир "заказ" бераяптими?

Светлана Ортиқова: Мана шу савол ҳамиша ҳар қанақа давлат арбобини, ҳар қандай фуқарони хафа қилади. Яна бир марта мени сенатор сифатида, Ўзбекистоннинг фуқароси сифатида, очиқ фуқаролик жамиятини қураëтган аëл сифатида сиз мени хафа қилдингиз.

Озодлик: Хафа қилган бўлсам, мен узр. Давлатнинг ижрочи ҳокимияти раҳбари ва оддий депутат ўртасидаги мунозарани биз кўрмаганмиз. Биз учун янгилик. Шунинг учун шундай шубҳалар пайдо бўлаяпти. Интернет саҳифаларида ëзилаяпти бу. Шуни сизга савол қилиб бераяпман.

Светлана Ортиқова: Тўғри, тўғри. Шунақа шубҳаларга ҳеч қанақа асос йўқ. Ҳақиқатан биз учун ҳам бу янгилик воқеа бўлди, тарихий воқеа бўлди. Лекин сенаторлар ва депутатлар Бош вазирнинг ҳисоботини эшитишга, шу ҳисоботга танқидий нуқтаи назардан қарашларни намоëн этишга ва саволларни беришга тайëр. Жамият ва давлат, парламент бунга тайëр. Агарда жамият ва давлат, ҳар бир фуқаро мана шунақа янгиликларни қабул қилишга тайëр бўлмаганда президентимиз концепцияни эълон қилмаган бўлардилар ва парламент мана шу қонунни қабул қилмасди. Лекин бу нарса борку. Ким буни инкор эта олади? Жамият ва давлат, сенатор ва депутатлар, умуман парламент бунга тайëр.

Озодлик: Бу депутатлар учун янгилик бўлди деяпсиз. Бу Бош вазир учун ҳам янгилик бўлди. Ўзини қандай тутди Бош вазир?

Светлана Ортиқова: Мисол учун менга маъқул бўлган. Давлат дастурларини бажариш нуқтаи назаридан, ҳукуматнинг қилинган иши билан биргаликда танқидий нуқтаи назардан ўзининг фаолиятига ҳам танқид қилинган. Ҳар битта саволга сенатор бўладими, депутат бўладими саволни берганда батафсил жавоб беришга ҳукуматимиз тайëр. Ҳукуматимиз тушунади. Мана Бош вазир ўз ҳисоботида ва савол-жавоб ўтказилган жараëнда ҳукумат тайëр мана шунақа саволларга жавоб беришга. Ҳукумат ўз ишини такомиллаштиришга, самарадорлигини оширишга тайëр. Ҳукумат ҳали кўп ишлар қилиниши кераклигини тушунади ва шунга ҳукумат тайëр.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG