Линклар

logo-print

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпания матбуот хизматига кўра¸ ширкат учқичлари сони яна биттага кўпайган ва Тошкент халқаро аэропортига яна бир янги А320 русумидаги учқич келиб қўнган.

Авиакомпаниянинг билдиришича¸ бу Airbus ширкати билан тузилган шартнома асосида Ўзбекистонга еткизилаëтган саккизинчи аэробусдир.

Бундан бир йил аввал 16 июл куни Airbus Ўзбекистон миллий авиакомпанияси учун Тошкентга илк учқични еткизиб берган ва бу катта тантаналар билан нишонланган эди.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари ширкати"¸ 5000 километргача бўлган масофага учиш учун энг қулай ҳисобланадиган А320 русумидаги учқичлар парвозини 2010 йилнинг 19 июлидан бери амалга ошириб келмоқда.

Ширкатнинг билдиришича¸ жорий йил охирига қадар Ўзбекистон ҳаво йўллари ширкати хизматидаги А320 нусхасидаги учқичлар сони ўнтага етади.

Мутахассисларга¸ Ўзбекистон мустақилликка эришганидан бери давлат бюджетидан энг катта улуш олган ширкатлардан бири "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси ва ҳозирга қадар ширкат бир миллиард АҚШ долларидан кўпроқ маблағ эвазига ўз авиапаркини янгилаган.
XS
SM
MD
LG