Линклар

logo-print

Ўзбекистон тарвузи Россияда хавотир уйғотмоқда


Ўзбекистон тарвуз ва қовунлари.

Ўзбекистон тарвуз ва қовунлари.


Россия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришларича¸ айни кунларда Подмосковъедаги магистрал йўллари бўйини Ўзбекистон ва Испаниядан ноқонуний тарзда олиб келинаëтган янги тарвуз ҳосили босиб кетган.

Бу тарвузлар¸ санитария-гигиена қоидаларига мутлақо зид тарзда¸ чангли йўл бўйларида тилим-тилим қилинганича сотувга қўйилган¸ деб хабар қилди "Вести.ру" нашри.

Россиялик мутахассислар¸ аҳолини эрта пишган тарвуз истеъмолидан сақланишга чақирмоқдалар. Уларга кўра¸ тарвуз тезроқ пишиши учун уни ўзбекистонлик деҳқонлар целлофан плëнка остида узоқ сақлаганлар ва бу қобиқ тарвузда зарарли бактериялар кўпайишига замин яратади.

Россиялик экспертлар¸ айниқса¸ катта йўл бўйида сотилаëтган тарвузларни сотиб олмасликка чақирмоқдалар. Улар ўтказган тадқиқотларга кўра¸ бундай тарвузларда хлорид¸ сулфат¸ нитрат ва фосфат каби хавфли кимëвий моддалар борлиги аниқланган.

Ҳозирча Россия расмийлари¸ Ўзбекистондан тегишли санитария ва божхона ҳужжатларисиз олиб келиниб¸ катта магистал йўллар ëқасида сотилаëтган тарвуз тоғларини йўқотиш борасида ожиз эканликларини тан олмоқдалар.

Бу йил Ўзбекистон бозорларида қовун-тарвузларнинг сотилиши тақиқланди ва айрим манбалар бунга улар таркибидаги зарарли кимëвий моддалар миқдорининг ниҳоятда баландлиги ҳам сабаб бўлганини тахмин қилмоқда.
XS
SM
MD
LG