Линклар


Ливия ҳукумати матбуот котиби Қаддафий вакиллари ўзаро алоқаларни қайта тиклаш мақсадида АҚШ расмийлари билан юзма-юз сўзлашувлар ўтказганини эълон қилди.

Бу хабарни тасдиқлаган АҚШ Давлат департаменти учрашувнинг фақат Қаддафийга ҳокимиятдан воз кечиш талабини етказиш учунгина ўтказилгани ва Қаддафий вакиллари билан бошқа сўзлашув ўтказиш режаси йўқлигини билдирди.

Бу учрашув¸ айтилишича¸ жума куни Истанбулда бўлиб ўтган муҳим йиғиндан сўнг ўтказилган. Истанбулда тўпланган АҚШ ва 30дан ошиқ давлат расмийлари Ливия шарқини ишғол қилиб турган қўзғончиларни мамлакатнинг қонуний ҳукумати сифатида тан олишга келишиб олдилар.

Истанбул йиғини қарорини танқид қилган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров¸ Ғарб ҳукуматларини Ливияда бораëтган фуқаролар урушида очиқдан-очиқ тарафкашлик қилганликда айблади.

АҚШ намояндалари билан учрашувнинг шанба куни бўлиб ўтганини билдирган Қаддафий сўзчиси¸ унинг қаерда бўлгани ва унда қай даражадаги расмийлар қатнашганига оид маълумотни ошкор қилмади.
XS
SM
MD
LG