Линклар


Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ)¸ Москва ëки Москва яқинида кенг кўламли террор ҳужумлари ўтказишни режалаган тўрт шахснинг қўлга олинганини эълон қилди.

Президент Медведевга ҳисоб берган ФСБ директори Александр Бортников¸ террор хуружининг унинг ижросига саноқли кунлар қолганда фош этилганини билдирди.

Айтилишича¸ одам гавжум иншоотлар ва жамоат транспорти тизимини нишонга олган бу ҳужумни режалаштирганлик айби билан Шимолий Кавказлик тўрт шахс ҳибсга олинган.

Хавфсизлик ходимларининг бу шахслардан катта миқдорда қўлбола бомба¸ бошқа қурол-аслаҳа ва нишонга олиниши белгиланган жойлар харитасини мусодара қилгани даъво қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG