Линклар


Хитой давлат нашрларининг маълум қилишича¸ Шинжон уйғур автоном вилоятида полиция идорасига қилинган ҳужум оқибатида камида тўрт одам ўлдирилган.

Синхуа ахборот агентлигининг ëзишича¸ маҳаллий уйғурлардан бўлган оломон Ҳотан шаҳарчасидаги полиция биносига ўт қўйган¸ бир неча одамни гаровга олган. Орада юзага чиққан отишма чоғида гаровга олинганлардан иккитаси¸ бир хавфсизлик хизматчиси ва бир полиция ходими ўлдирилган.

Маркази Германияда жойлашган Жаҳон уйғурлари кенгашига кўра¸ яқинлари озод этилиши талаби билан полиция идорасига келган уйғурлар ўз талаби бажарилиши учун бир неча полиция ходимини гаровга олишга уринганидан сўнг тўқнашув юзага чиққан.

2009 йил сенябрида минтақа маркази Урумчида ханлар ва маҳаллий уйғурлар ўртасида юзага чиққан тўқнашувлар оқибатида камида 200 одам ўлган¸ минглаб уйғурлар қамоққа олинган эди.

Хитой истилосида қолаëтган Шинжон ўлкасида саккиз миллиондан ошиқ уйғур истиқомат қилиб келади.
XS
SM
MD
LG