Линклар


Германияга сафар бошлаган Россия президенти Дмитрий Медведев бугун Ҳанноверда канцлер Ангела Меркел билан учрашади.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги ëнилғи соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масаласининг бош мавзу бўлажаги айтилмоқда.

Россия президенти ўз ҳукуматини Германиянинг нефт ва табиий газга бўлган талабини қондиришга қодир ишончли ҳамкор сифатида тақдим этишга уринади.

Медведев сафари Германия ҳукумати 2022 йилга бориб ўз тасарруфидаги ядровий ëнилғи секторидан воз кечишини эълон қилганидан кўп ўтмай амалга ошмоқда.

Ўтган ҳафта дунëдаги энг йирик газ ширкати ҳисобланмиш Россиянинг давлатга қарашли Газпром ширкати Германиянинг RWE компанияси билан ëнилғи ишлаб чиқаришга қаратилган қўшма лойиҳа юзасидан эксклюзив музокара бошлади.
XS
SM
MD
LG