Линклар

Мердоклар Британия депутатлари томонидан сўроқ қилинади


Руперт Мердок(ўртада) Британия матбуоти қиролларидан ҳисобланади.

Руперт Мердок(ўртада) Британия матбуоти қиролларидан ҳисобланади.



News Corp ширкати хўжайини ва бош бошқарувчиси Руперт Мердок ва Мердокнинг ўғли¸ ширкатнинг Британиядаги нашрлари бошқарувчиси Жеймс Мердок бугун Британия парламентида сўроққа тутилади.

Мердокка қарашли “News of the World” нашрининг шов-шувли воқеалар изидан қувиб¸ парламент депутатлари¸ машҳур шахслар¸ рақиб журналистлар¸ Афғонистонда ўлдирилган аскарлар ва қотиллик қурбони бўлган ўсмир қиз телефонига хуруж қилиб келгани Британияда катта жанжалга сабаб бўлмоқда.

Ушбу жанжал ортидан Мердок ширкатининг бир қатор бошқарувчилари ҳибсга олинди¸ “News of the World” нашри ëпилди¸ Лондон полицияси раҳбари истеъфога кетди.

Бугун парламентда белгиланган фавқулодда савол-жавоб мажлисида қатнашиш учун Британия Бош вазири Дэвид Камерон Африкага бошлаган сафаридан режадагидан олдинроқ қайтиб келди.
XS
SM
MD
LG