Линклар

logo-print
Эрон уран бойитилаётган иншоотларидан “янада яхши сифат ва тезлик билан ишловчи” янги центрифугаларни ишга тушираётганини эълон қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Рамин Меҳмонпарастнинг бу баёноти айни кезда Теҳронга нисбатан БМТ Хавфсизлик кенгашининг тўртинчи босқич санкциялари ишлаб турган бир кезда янграмоқда.

Теҳрон уранни тўйинтириш дастурларидан воз кечмагани боис унга нисбатан санкция жорий этилган.

Июн ойида бу республика уранни тўйинтириш ҳажмини яна 20 фоизга кенгайтириши ва бу дастурлар амалиётини Натанцдаги завод билан бирга яна бир Фордо комплексида ҳам йўлга қўйишини маълум қилган.

Ғарб давлатлари Эронни бекитиқча ядровий қурол ишлаб чиқараётганликда гумон қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG