Линклар

Давлат котиби Ҳиллари Клинтон террорга қарши курашда АҚШ Ҳиндистонга тўлиқ ёрдам беришини ваъда қилди.

Деҳли шаҳрида Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Кришна билан мулоқот ўтказган Клинтон хонимнинг бу баёноти Мумбай шаҳридаги кетма-кет уч террор хуружида 19 одам ўлганидан қарийб бир ҳафта ўтиб янграмоқда.

Хабарларга кўра, айни хуруж Клинтон ва Ҳиндистон расмийлари ўртасида бўладиган музокараларнинг бош мавзуи бўлади.

Шунингдек, террорга қарши курашда ҳамкорлик, Ҳиндистоннинг ўз ҳудудида террорчилик хуружини содир этаётган гуруҳларни Покистон қўллаётганига оид даъволари ва икки давлат ўртасида иқтисодий соҳада ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.

АҚШ Давлат котиби Клинтон Ҳиндистон сафаридан сўнг Индонезия, Ҳонг Конг ва Хитойга боришни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG