Линклар

АҚШ Давлат департаменти Ливия расмийлари билан учрашувни тасдиқлади


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Туркияда Ливия исёнчилари Ўтиш даври кенгаши етакчиси Маҳмуд Жибрил билан учрашди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Туркияда Ливия исёнчилари Ўтиш даври кенгаши етакчиси Маҳмуд Жибрил билан учрашди.

Бугун АҚШ Давлат департаменти Ливия етакчиси Муаммар Қаддафийнинг вакиллари билан учрашгани ҳамда улар орқали Қаддафийга кетиши шартлиги ҳақидаги хабарни йўллагани ҳақида тарқалган маълумотларни тасдиқлади.

Деҳли шаҳрида АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон номидан эълон қилинган баёнотда бу учршув “музокара бўлмагани”, аммо унда Қаддафийга хабар йўллангани ва келгуси учрашувлар режалаштирилгани айтилган.

Бунга қадар Ливия ҳукумати матбуот котиби Қаддафий вакиллари ўзаро алоқаларни қайта тиклаш мақсадида АҚШ расмийлари билан юзма-юз сўзлашувлар ўтказганини эълон қилган эди.

Бу учрашув¸ айтилишича¸ жума куни Истанбулда бўлиб ўтган муҳим йиғиндан сўнг ўтказилган.

Истанбулда тўпланган АҚШ ва 30дан ошиқ давлат расмийлари Ливия шарқини ишғол қилиб турган қўзғончиларни мамлакатнинг қонуний ҳукумати сифатида тан олишга келишиб олган эдилар.
XS
SM
MD
LG