Линклар

Россиянинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга масъул агентлиги Полшадан сабзавот маҳсулотларини қабул қилиб олиш жараёни 20 июл кунидан қайта тикланишини маълум қилди.

E-coli бактериясининг Европа Иттифоқи давлатларида тарқалгани ва бунинг ортидан ўлим ҳоллари юз бергани боис бу минтақадан борадиган сабзавот маҳсулотларига Россияда тақиқ жорий этилган эди.

Кейинчалик Россия айрим Европа давлатларига жорий этилган тақиқни енгиллаштирган, айримларига нисбатан эса бекор қилган эди.

Полша бу давлатлар орасида сўнггиларидан бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG