Линклар

Сериал, футбол ва компютер ўйинлари ўзбеклар шуурини эгалладими?

  • Абдулла Искандар

Ўзбекистонликлар орасида Корея ва Лотин Америкасида ишланган сериалларни оилавий кўриш одатга айланиб бўлган.

Ўзбекистонликлар орасида Корея ва Лотин Америкасида ишланган сериалларни оилавий кўриш одатга айланиб бўлган.

Сарлавҳадаги бу савол жавобини Қурултой дастурида изладик.


Обид Асомовнинг корейс сериаллари ҳақида: “Нега биз уларни кўришимиз керак? Ўзбекнинг башарасини корейслар кўрса бўлмайдими?” деган ҳажвиясини ўзбекларнинг кўпчилиги эшитган.

Қурултойда иштирок этган тошкентлик таҳлилчи Малик Абдураззоқов ўзи ўтказган тадиқиқод натижаларга асосланиб ўзбек ëшлари шуури жўн сериаллар, футбол ва компютер ўйинлари воситасида фалаж қилинганини айтди.

Малик Абдураззоқов “фалокат” дея таърифлаган бу ҳолат Ўзбекистон ҳукумати учун ҳам хайрли бўлмаслигини алоҳида таъкидлади.

- Онги сериаллардаги примитив тушунчалар орқали шаклланганлар қатлами тобора кенгаймоқда ва бу гуруҳ давлат ва миллат тараққиëтини орқага кетказадиган даражада хатарли, дейди Малик Абдураззоқов.

Қурултой эшиттиришида иштирок этган 18 яшар лицей талабаси Жасур ва 17 яшар Зарнигор ҳам ТВ сериаллар, айниқса корейс сериалларида уйдирилган “ҳаëтга” тақлид қилиш оммавий тус олганини айтишди.

Аëлларнинг сериалларга муккасидан кетиши, эркакларнинг фақат футбол кўриб футбол ҳақида баҳслашиши жамиятда сиëсатнинг йўқ қилинганидан далолат, дер экан Малик Абдураззоқов ўзлигини англамаган, Қодирий, Чўлпонларни билмаган ëш авлодни 20 йиллик Каримов режими конвейеридан чиққан брак маҳсулотга ўхшатди...

Қурултойда янграган барча фикрларни тўлалигича қуйида тинглашингиз мумкин.

Алоқадор

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG