Линклар

Тошкентлик ҳуқуқ фаоли Кудрявцев устидан яна арз қилмоқчи


Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси Матбуот ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими ходими Леонид Кудрявцев.

Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси Матбуот ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими ходими Леонид Кудрявцев.

Тошкентлик ҳуқуқ фаоли Олга Краснова Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси Матбуот ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими ходими Леонид Кудрявцев устидан яна бир даъво аризаси киритиш ниятини билдирди.

Ҳуқуқ фаоли Олга Краснова ва Константин Степанов аризасига биноан элчихона ходими Ўзбекистонда намойиш, йиғилиш ва демонстрациялар ўтказиш бўйича ўрнатилган тартибни бузганликда айбдор, деб топилган ва Мирзо Улуғбек тумани Жиноят ишлари суди томонидан энг кам иш ҳаққининг 80 баробари миқдорида жаримага тортилган эди.

Краснова суднинг ҳукмидан қисман қониққани, шу боис энди навбатдаги даъво аризаси билан Фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ниятида эканини айтди.

- Мен фуқаролик судига Кудрявцев устидан даъво аризаси киритишга уриниб кўраман. Чунки, у мени ҳам судда, ҳам ёзма тушунтириш хатларида ҳам бир неча бор ҳақорат қилди, - дейди Олга Краснова.

Тошкентдаги Буюк Британия элчихонасининг матбуот ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими ходими Леонид Кудрявцев 15 июл кунги суд ҳукми билан катта миқдорда жаримага тортилган эди.

16 июл куни Буюк Британиянинг Европа масалалари бўйича вазири Девид Лидингтон Тошкентдаги Британия элчихонасининг матбуот бўлими ходими Леонид Кудрявцев айбдор деб топилганидан норозилик билдирди.

Бу ҳақда хабар қилган Би-Би-Си хабарида Девид Лидингтондан: “Бу йиғинлар Президент Каримовнинг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари борасидаги билимни ошириш истагига мос равишда олиб борилган. Биз мазкур маҳкама иши борасидаги жиддий хавотирларимиз борасида ўзбек расмийларини огоҳ қилдик," дейилган иқтибос келтирилди.
XS
SM
MD
LG