Линклар

logo-print
News Corp ширкати хўжайини ва бош бошқарувчиси Руперт Мердок ва Мердокнинг ўғли¸ ширкатнинг Британиядаги нашрлари бошқарувчиси Жеймс Мердок бугун Британия парламентида сўроққа тутилмоқда.

Руперт Мердок қўмитага қарата бу кунни ҳаётидаги энг хўрланган куни, деб билишини айтди.

Унинг ўғли Жеймс Мердок эса телефон ҳакерлиги жарбдийдаларидан узр сўради.

- Биринчи навбатда, мен шахсан ўзим ва умуман, бизнинг номимиздан овозли ёзувлари ноқонуний эшитилганидан жабр кўрган оилаларга узримизни етказмоқчиман. Бу ишдан мен, отам ва News Corporationдаги ҳар бир ходим чуқур афсусда, - деди Жеймс Мердок.

Мердокка қарашли “News of the World” нашрининг шов-шувли воқеалар изидан қувиб¸ парламент депутатлари¸ машҳур шахслар¸ рақиб журналистлар¸ Афғонистонда ўлдирилган аскарлар ва қотиллик қурбони бўлган ўсмир қиз телефонига хуруж қилиб келгани Британияда катта жанжалга сабаб бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG