Линклар

Ҳ.Клинтон Ҳиндистон ва Покистоннинг мулоқотни тиклаш қарорини олқишлади


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Деҳлига сафари чоғида ўз давлатининг Ҳиндистон билан ядровий ҳамкорлик келишуви ҳамда хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришга эришишга уринди.

Клинтон Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Кришна жаноблари ва Бош вазир Манмоҳан Сингҳ билан учрашди.

Бу учрашувлар Мумбай шаҳрида 19 кишини ҳаётдан олиб кетган террорчилик хуружидан сўнг амалга оширилди.

Шунингдек, Ҳиллари Клинтон Ҳиндистон ва Покистоннинг ўзаро бир тўхтаб, бир давом этаётган тинчлик сўзлашувларини қайта тиклаш қарорини ҳам олқишлади.

АҚШ Давлат котиби Клинтон Ҳиндистон сафаридан сўнг Индонезия, Ҳонг Конг ва Хитойга боришни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG