Линклар

Буюк Британия парламентига сўроқ бераётган кезда News Corporation ширкати хўжайини ва бош бошқарувчиси Руперт Мердокка ҳужум қилишга уриниш бўлди.

Хабарларга кўра, эшитувлар бошланганидан 2 ярим соат ўтиб, афтидан норозилардан бири Руперт Мердокка ҳужум қилишга уринган ва полиция томонидан қўлга олинган.

Ҳозирча бу кимсанинг шахсига оид маълумотлар ошкор бўлгани йўқ.

Шундан сўнг парламентнинг телефон ҳакерлиги бўйича Руперт Мердок ва Жеймс Мердокни эшитаётган қўмитаси ўз ишини давом эттирди.

Мердоклар уларга қарашли “News of the World” нашрининг шов-шувли воқеалар изидан қувиб¸ парламент депутатлари¸ машҳур шахслар¸ рақиб журналистлар¸ Афғонистонда ўлдирилган аскарлар ва қотиллик қурбони бўлган ўсмир қиз телефонига хуруж қилиб келгани Британияда катта жанжалга сабаб бўлгани боис парламентда сўроққа тутилмоқда.
XS
SM
MD
LG