Линклар

Нижний Новгородда Ўзбекистон фуқароси 19 яшар қизни зўрлашга уринганлик айби билан қамоққа олинди.

Вилоят тергов қўмитасининг Россия оммавий ахборот нашрларига билдиришича¸ 25 яшар ўзбекистонлик йигит шаҳарнинг Автозаводск районидаги Октябр проспектида 19 яшар қизни зўравонлик билан турар-жой биноларидан бирининг орқасига судраб келган. Уни ўлдириш билан қўрқитиб зўрлашга уринаëтганда кўчадан ўтаëтганлар қизнинг қичқириғини эшитиб¸ уни қутқаришган.

Ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқаросига Россия Жиноят Кодексининг 131- моддаси - ўлдириш билан қўрқитиш ва зўравонлик орқали зўрлашга уриниш айби қўйилмоқда.

Тергов жараëни давом этаëтган айни кунларда ўзбекистонлик маҳбуснинг шахси ошкор қилинмади.
XS
SM
MD
LG