Линклар

logo-print
АҚШ Геология хизматининг билдиришича¸ водийда юз берган зилзила эпицентри Фарғона шаҳридан 40 километрча жануб-ғарбда жойлашган ва 6¸2 баллик силкинишни эпицентрдан анча узоқдаги шаҳар ва районлар аҳолиси ҳам ҳис қилган.

Фарғоналикларнинг айтишича¸ ер силкиниши бошланиши билан кўпчилик кўп қаватли уйлардан чиқиб¸ кўчада зилзила тугашини кутишга мажбур бўлган.

20 июл тонгда Озодлик қирғиз хизмати боғланган Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги¸ зилзила кучининг АҚШ да қайд қилинганидан кучлироқ¸ 7-8 балл атрофида бўлганини билдирди.

Ҳозирча талафотлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
XS
SM
MD
LG