Линклар

logo-print

GM Uzbekistan автомобиллари кўпаймоқда


Spark GM Uzbekistanнинг янги лойиҳаларидан бири.

Spark GM Uzbekistanнинг янги лойиҳаларидан бири.

Ўзбекистон Давлат Статистика қўмитаси эълон қилган маълумотларга кўра¸ GM Uzbekistan Ўзбекистон-АҚШ қўшма корхонаси 2011 йилнинг биринчи ярмида 106 334 дона автомобил ишлаб чиқарган ва бу ўтган йилнинг айни даврига нисбатан 4¸2 фоиз кўпроқдир.

Расмий рақамларга кўра¸ 2011 йилнинг биринчи олти ойи мобайнида қўшма корхонада Nexia, Matiz ¸Damas¸ Captiva, Epica русумидаги машиналар ишлаб чиқариш камайган¸ бунинг ўрнига Lacetti русумидаги машиналар сони 10 фоиздан кўпроққа ошган.

GM Uzbekistan қўшма корхонасида тайëрланаëтган енгил автомобиллар асосан¸ Россия ва МДҲ давлатларига экспорт қилинади.

Хабарда айтилишича¸ 2011 йилнинг иккинчи ярмидан қўшма корхона GSVEM бизнес класс русумидаги янги седан моделини ишлаб чиқаришга киришади. Жанубий Корея ва Бразилия конструкторлари ҳамкорликда ҳозирлаган 136 миллион долларлик бу янги лойиҳанинг 2013 йилга бориб якунига етиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG