Линклар

logo-print

Чагаев-Поветкин жангги 27 августга белгиланди


Германияда яшаëтган Руслан Чагаев рингга ҳамиша Ўзбекистон байроғи билан тушади.

Германияда яшаëтган Руслан Чагаев рингга ҳамиша Ўзбекистон байроғи билан тушади.

19 июл куни профессионал бокснинг WBA таснифи бўйича энг оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони ўзбекистонлик Руслан Чагаев (21-1-1, 17 КО) ва россиялик Александр Поветкин (21-0, 15 КО) намояндалари иккала боксчи ўртасидаги жангга оид шартнома имзоладилар.

Поветкин менежери Владимир Хрюновнинг “Советский спорт” нашрига билдиришча¸ WBA таснифи бўйича бўш турган мақом учун жанг 27 август куни Германиянинг Эрфурт шаҳрида ўтказилади.

- Ҳозирда Саша Чеховда жангга ҳозирлик кўрмоқда. Якшанба куни АҚШ дан тренер Эдди Атлас етиб келади. Кейинги ҳафтада Москва ва Германияда бу жанг юзасидан махсус матбуот анжуманлари ўтказиш режаланган. Зотан Чагаев ва Поветкин беллашувига қизиқиш ҳам Россия¸ ҳам хорижда жуда кучли¸ деди россиялик боксчининг менежери Владимир Хрюнов.

Руслан Чагаев анча вақт рингга чиқмаган бўлишига қарамай, Поветкинга қарши рингга яхши формада чиқишини билдирган.
XS
SM
MD
LG