Линклар

News Corp медиа салтанати хўжайини ва бош бошқарувчиси Руперт Мердок телефон ҳакерлиги жанжали юзасидан Британия парламентида ўтказилган фавқулодда эшитувларда ўз мухбирларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари учун узр сўради.

Мердокка қарашли “News of the World” газетаси ходимлари шов-шувли хабарлар топиш илинжида 4000 дан ошиқ шахс телефонидаги овозли хабарлар тизимига хуруж қилгани фош бўлгани ортидан Британия парламенти ота-ўғил Мердоклар¸ ҳамда ширкатнинг Британиядаги бошқарувчиси Ребекка Бруксни махсус сўроққа чақирдилар.

Депутатлар саволига жавоб берган Жеймс Мердок¸ ўз қўл остидаги нашрда ишлаган мухбирларнинг бундай ноқонуний амалларидан ўзи ҳам даҳшатга тушганини билдирди.

Парламентдаги эшитувлар залга кутилмаганда кириб келган шахс 80 яшар Руперт Мердокка соқол олиш учун ишлатиладиган кўпик билан ҳужум қилганидан сўнг¸ қисқа муддатга тўхтатилди.
XS
SM
MD
LG