Линклар

Германиядаги “Bild” газетасининг ëзишича¸ Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Германия шимолидаги Ҳамбург-Эппендорф тиббиëт марказига ëтқизилган. Ҳозирча қозоқ президентининг қайси ташхис билан касалхонага ëтқизилгани сир тутилмоқда.

Газетага кўра¸ Германия Ташқи ишлар вазирлиги Назарбоевни даволашга олиб келиш жараëнида воситачилик қилган.

Аммо AFP мухбири сўровига жавоб берган Берлин дипломатик идораси Қозоғистон президентининг Ҳамбург касалхонасига олиб келинганидан бехабарлигини билдирди.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги эса¸ Назарбоевнинг ҳозирда дам олишда эканини билдириш билан чекланди.

Ҳамбург- Эппендорф тиббиëт маркази матбуот котиби¸ мухбирларнинг бу ҳақдаги саволларига жавоб беришдан бош тортди.

Айрим норасмий манбаларнинг немис нашрига билдиришича¸ 71 яшар Назарбоев 10 июл куни Германияга олиб келинган ва бу ерда ҳолландиялик машҳур мутахассис томонидан простата бези операция қилинган.
XS
SM
MD
LG